Kalit soʻzlar:
- суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари
- минерал ва органик ўғитлар
- фосфогипс
- аммоний ва нитратли азот
Abstrak
Мақолада минерал ва органик ўғитлар ҳамда фосфогипсни (ФГ) Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари унумдорлиги ва ундаги аммонийли ҳамда нитратли азот миқдорлари ўзгаришига таъсири баён этилган. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олган ҳолда минерал ўғитлар фонида 30 т/га қорамол гўнги ҳамда 2 ва 4 т/га ФГ ни қўллаш тупроқ унумдорлиги ва агрокимёвий хоссаларини ижобий томонга ўзгартириб, тупроқдаги аммоний ва нитрат шаклдаги азот миқдорини назорат вариантига нисбатан ортишини таъминлади. N250P175K125 фонида 30 т/га гўнг ҳамда 2 ва 4 т/га ФГ қўлланилган (9;10) вариантларда аммоний шаклдаги азот миқдори тупроқнинг 0-30 см қатламида мос равишда 34,3 ва 35,2 мг/кг ни ташкил этган ҳолда назорат вариантига нисбатан тегишлича 19,3 ва 20,2 мг/кг га юқори, нитратли азот миқдори эса 37,7 ва 38,8 мг/кг ни ташкил этиб, назорат вариантига нисбатан 22,3 ва 23,4 мг/кг га кўп бўлди.
Adabiyotlar
Болтаев С. Маҳаллий ўғит ва агрорудадан тайёрланган компост. / Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. –Т.: –2009. – №3. – Б. – 24.
Ҳошимов Ф. Ҳ., Ортиқов Т., Бобоева Н. Минерал ва органик ўғитларнинг магний карбонатли шўрланган тупроқлар агрокимёвий хоссаси ва кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири / Агро илм журнали. – №4 (16). –2010. – Б. –19-20.
Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливныххлопковых районах. –Ташкент: – СоюзНИХИ. –1963. – С. – 439.