Kalit soʻzlar:
- НТ Чуст Агрокластери
- агрокимёвий картограммалар
- гумус
- ҳаракатчан фосфор
- ал-
Abstrak
Мақолада Чуст туманида фаолият юритувчи «НТ Чуст Агрокластер»га қарашли ер майдонларида олиб борилган тупроқ тадқиқотлари, кимёвий-таҳлил маълумотлари ва гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашинувчи калий билан таъминланганлиги бўйича тузилган агрокимёвий картограммалар ҳамда картограмма асосида тўғри ўғит қўллаш бўйича тавсиялар келтирилган. «НТ Чуст агрокластер» ф/х суғориладиган типик бўз тупроқлари гумус билан ўртача, кўпроқ, кўп ва юқори даражада таъминланган. Ҳаракатчан фосфор билан жуда кам, кам, ўртача ва кўп даражада таъминланган, алмашинувчи калий билан кам ва ўртача даражада таъминланган гуруҳга мансуб эканлиги қайд этилган. Шу билан биргаликда, ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисидаги маълумотлар ва тавсиялар келтирилган.
Adabiyotlar
Суғориладиган ерларда тупроқ агрокимёвий тадқиқот ишларини бажариш ва агрокимёвий картограммалар тузиш ҳамда минерал ўғитларга бўлган илмий талабни ишлаб чиқиш бўйича услубий кўрсатмалар. – Тошкент, 2019, 36-б.
Қўзиев Р., Абдурахмонов Н.Ю., Исмонов А.Ж. ва бошқалар. Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича йўриқнома. – Тошкент, 2013, 52-б.
М. Тошқўзиев ва бошқалар. Тупроқда умумий гумус ва ҳаракатчан гумус моддалари миқдоридан унинг унумдорлиги кўрсаткичи сифатида фойдаланишга доир услубий кўрсатмалар. – Тошкент, 2006, 20-б.
Аринушкина Е.В. Руководство по химическому анализу почв. – Москва, 1975, – С. 491.