Kalit soʻzlar:
- суғориладиган типик бўз тупроқ
- механик таркиб
- агрокимёвий кўрсаткичлар
- азот динамикаси
- таъминланган даражаси
- комплекс ўғит
- дала тажрибаси
Abstrak
Мақолада Тошкент вилоятида шаклланган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқ шароитида ўтказилган дала тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Бунда, ўрганилган тупроқнинг механик таркиби, агрокимёвий кўрсаткичлари ва азотнинг вегетация давридаги динамикаси ҳамда комплекс ўғит қўллашнинг ахамияти тўғрисида маълумот қайд қилинган. Ўрганилган суғориладиган типик бўз тупроқлар ўрта ва оғир қумоқли, механик фракцияси бўйича йирик ва майда чанг заррачалари устунлик қилиши, тупроқларнинг ҳайдов қатламларида гумус 1,23%, умумий азот 0,097%, умумий фосфор 0,157% ва умумий калий 1,15%. Таъминланганлик даражасига кўра ҳайдов қатламлари кам таъминланган, ҳайдов ости ва қуйи қатламлар жуда кам таъминланган гуруҳларга мансуб эканлиги ҳамда турли миқдор ва нисбатларда минерал ўғитлар қўлланилган вариантларда ҳаракатчан азот экиш олдидан то шоналашгача ортиб бориши, шоналашдан пишиб етилгунча камайиб бориши тўғрисидаги маълумотлар қилтирилган.
Adabiyotlar
Сатторов Ж. Минерал ўғитларни қўллашнинг илмий асосини ривожлантириш // O‘zbekiston qishloq xo‘jaligi журнали. – Тошкент, 2013. – №12. – Б. 17.
Рискиева Х.Т., Саттаров Д.С., Эргашев А.Э. и др. Методические указания по дифференцированному применению азотных удобрений в хлопководстве. – Ташкент: Фан, 1989. – 12 ч.
Кўзиев Ж.М. Қишлоқ хўжалигида ўғит қўллашнинг замонавий тизими // «Agro ilm» (O‘zbekiston qishloq xo‘jaligi журналини илмий иловаси). – Тошкент, 2018. – №5 (55) – Б. 79-81.
Сычев В.Г. Современное состояние плодородия почв и основные аспекты его регулирования // Российская Академия Наук, Всероссийский научно-исследовательский институт агрохимии им. Д.Н.Прянишникова (ФГБНУ «ВНИИ агрохимии»). – Москва: Амирит, 2019. – 328 с.
Прянишников Д.Н. Агрохимия // Избранные произведения. – Москва: Колос, 1965. – С. 765-767.
Пахтачиликда нитрокальцийфосфат НКФУ(Нитрофос) ўғитини қўллаш бўйича тафсиянома. – Тошкент, 2018. – 5 б.
Панников В.Д., Минеев В.Г. Почва, климат, удобрение и урожай. – 2-е изд., перераб. и доп. – Москва: Агропромиздат, 1987. – 512 с.
lex.uz