ЗАРАФШОН ҚУЙИ ВА ЎРТА ОҚИМИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ

Abstrak

Мақолада Зарафшон дарёсининг қуйи ва ўрта оқимида кенг тарқалган янгидан суғориладиган, ўзлаштирилган қумли чўл, эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал, янгидан суғориладиган суртусли қўнғир-ўтлоқи, бўз-ўтлоқи тупроқларнинг кимёвий таркиблари тавсифланган бўлиб, антропоген омиллар таъсирида тупроқлардаги озиқа моддаларининг камайиб кетганлиги ифодаланган. Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларида гумус миқдори ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларида 0,859-0,971% ва 0,715-0,894% ни ташкил этса, янгидан суғориладиган сур тусли қўнғир-ўтлоқи тупроқларда 0,891-0,750% ни ташкил этади. Суғориладиган ва янгидан ўзлаштирилган қумли чўл тупроқларининг ялпи азот-0,052-0,082%, фосфор-0,075-0,15%, калий миқдори 0,66-0,916% ни ташкил этади.

Adabiyotlar

Бобомуродов Ш.М. Тупроқшуносликда замонавий геоахборот технологиялари (ГАТ) ни қўллаш самарадорлигининг илмий-амалий асослари: Б.ф.д. диссертацияси – Тошкент, 2019. – 184 б.

Боиров А.Ж., Нуриддинова Х.Т., Жўраев Ш.А. Чирчиқ дарёси ҳавзаси тупроқлари азот фонди. – Тошкент, 2020. – 160 б.

Гафурова Л.А., Алябина И.О., Набиева Г.М., Джалилова Г.Т., Мамбетназаров Б.С. ГИС технологии в почвоведении. – М.: –Т.: – 2019. – С. – 184.

Қўзиев Р.Қ., Абдурахмонов Н.Ю. Суғориладиган тупроқлар эволюцияси ва унумдорлиги. – Тошкент: «Navroz», 2015. – 208 б.

Қурвантаев Р., Назарова С.М. Зарафшон воҳаси қуйи оқими суғориладиган ўтлоқи тупроқларининг агрофизикавий ҳолати // Монография – Бухоро: «Дурдона нашёти». –2021. –160 б.

Назарова С.М., Курвантаев Р. Орошаемые почвы Бухарского оазиса // Аграрная наука – сельскому хозяйству. VII Международная научно- практическая конференция. Сборник. Книга 2. – Барнаул: –2012. – С. –182-183.

Ташқўзиев М.М. Тупроқда умумий гумус ва ҳаракатчан гумус моддалари миқдорининг унинг унумдорлиги кўрсаткичи сифатида фойдаланишга доир услубий кўрсатмалар. – Тошкент: – 2006. – 48 б.

Хакимова Н.Х. Зарафшон дарёси қуйи ва ўрта оқими тупроқларининг агрофизикавий хоссалари ва биологик фаоллиги. Б.ф.ф.д. автореферати –Тошкент: – 2022. – 46 б.

Шадиева Н.И. Гумусное состояние и физико-химические свойства гуминовых кислот горных почв Туркестанского хребта. / Ўзбекистон аграр фани хабарномаси журнали. – Тошкент: – 2017. – №3(69) – Б. –12-17.

Юлдашев Г., Турдалиев А. Геохимические особенности циклических элементов в агроландшафтах пустынь / Аграрная наука. Всероссийский научный аграрный журнал. – 2014. – №1. – С. –15-17.