Kalit soʻzlar:
- суғориладиган ўтлоқи тупроқлар
- геоморфологик районлар
- механик таркиби
- гумус
Abstrak
Мақолада Мирзачўлнинг қадимдан суғориладиган ўтлоқи тупроқларида олиб борилган комплекс тадқиқотлар натижаларида аниқланган тупроқлар ҳолати ва уларнинг хосса-хусусиятлари тўғрисидаги янги маълумотлар, тупроқларнинг механик таркиби, гумус ва озиқа элементлари миқдори ва захиралари ҳамда шўрланиш типлари, даражалари келтирилган. Суғорма деҳқончилик таъсирида уларда содир бўлган эволюцион ўзгаришлар баён этилган. Гидроморф тупроқларнинг механик таркибидаги физик лой миқдорининг кўплиги узоқ муддатли суғориш натижасида ил заррачаларининг тупроқ профилида тўпланиши яна бир бор исботланган. Қадимдан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда, чириндили қатлам қалинлиги агроирригацион қатлам қалинлигига тенг эканлиги дала тадқиқотларида аниқланган. Мирзачўл тупроқларида агроирригацион қатламлар тўқ бўзранг, донадор, ўртача зичлашган, баъзан кўплаб илдизлар тўпланганлиги кузатилган.
Adabiyotlar
Ўзбекистон Республикаси тупроқ қоплами атласи. 2010. – Б. 41.
«Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича йўриқнома» Ердан фойдаланиш, ер тузиш ва ер кадастри бўйича меъёрий ҳужжатлар. – Тошкент, 2013. – Б. 52.
«Ўзбекистон Республикаси суғориладиган тупроқларини бонитировкалаш бўйича услубий кўрсатма» (муаллифлар жамоаси). Ердан фойдаланиш, ер тузиш ва ер кадастри бўйича меъёрий ҳужжатлар. – Тошкент, 2005. – Б. 24.
Сирдарё вилояти // Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. – Т: «Давлат» илмий нашриёти, 2003. 7-жилд, – Б. 640-645.
Панков М.А. Почвы Голодной степи, В сб. «Голодная степь», – Т, 1957. – С. 39.
Қўзиев Р.Қ., Абдурахмонов Н.Ю. Суғориладиган тупроқлар эволюцияси ва унумдорлиги. – Тошкент: «Navroz», 2015. – Б. 208.
Собитов Ў.Т. Мирзачўлни эскидан ўзлаштирилган ҳудудлари тупроқларининг эволюцияси ва унумдорлиги. Дисс. автореф., б.ф.ф.д (PhD) – Ташкент, 2018. – Б. 20.